Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободда содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берилди

Юнусободда содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берилди

Бугун, 8 июн куни соат 12:50 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани А.Темур кўчасида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:58 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:04 да ўраб олинган ва соат 13:09 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида дастлабки маълумотларга кўра дўкон ва дорихонанинг тахминан 80 кв.м. майдонда олд томон алкапон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг