Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиотадаги ёнғин беш соатда ўчирилди

Зангиотадаги ёнғин беш соатда ўчирилди

Фото: Xabar. uz

Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Бугун  10 сентябрь куни соат 14:15 да Зангиота тумани, «Эркин» МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин содир бўлди. 

Ёнғин ўчириш экипажлари томонидан ёнғин соат  17:00 да   қуршаб олиниб, соат 18:56 да батамом ўчирилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. 

Ёнғинни бартараф этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев назоратида амалга оширилди, дейилади хабарда. 

Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг