Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобилдан пул сочган «бойвачча» 15 суткага қамалди

Автомобилдан пул сочган «бойвачча» 15 суткага қамалди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йўлда танасини автомобиль люкидан чиқариб, сохта пул сочган шахс ва ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб транспортни бошқарган ҳамда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қайд қилинишича, «йўл ҳаракати қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганларга» нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди қарори билан танасини автомобиль люкидан чиқариб, сохта пул сочган шахс 15 суткага, ушбу транспортни бошқарган ҳайдовчи 10 суткага қамалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг