Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санжар Машриқий

Худодан сўраб, бекор ётма! (арман халқ мақоли)

Бағритош болалар (бўлган воқеа)

Бағритош болалар (бўлган воқеа)

Фото: Xabar.uz

Жиноят жазосиз қолмайди. Ҳар ким қилган қилмишига ярашасини олади, баъзан эса ундан ҳам кўпроғини. Энг ачинарлиси, қилган гуноҳлари учун яқинлари ҳам азоб тортишидир…

Орадан 9 йил ўтиб бир қотиллик фош бўлди.

Ўша айбланувчилардан бири биздан икки кўча нарида яшарди. Мен у одамни танир эдим. Муомаласи яхши, элнинг хизматидаги йигитлардан эди. Иккита ўғли бор…

Онам бошланғич синф ўқитувчиси. Битта ўғли онамнинг синфида ўқийди. «Дадаси қамалгач, мактабга кам келадиган бўлиб қолган. Болакай озиб, бир парча бўлиб қолди», – дейди онам.

Болалар тошбағир бўлишларига унча ишонмасдим, аммо улар биз ўйлаганчалик эмас эканлар. Онамнинг айтишича, дадасининг жиноятига бола товон тўлаяпти. Мактабдаги тенгдошларидан бири «бу боланинг дадаси одам ўлдирган» деб бақириб юрармиш. Яна биттаси эса тутиб олиб, роса урибди: «мана даданг одам ўлдирса» дея.

«Болам келиб «она, мен мактабга нима деб бораман. Ҳамма менга дадаси одам ўлдирган деб қўлини ниқтайди» дейди. Одамлар менга ҳам ёмон кўз билан қарай бошлади. Ҳеч қаерга чиққим келмай қолган», – дейди боланинг онаси.

Қишлоқ кичкина жой. Унда ҳамма нарса умумий қозонда қайнайди. Ҳамма бир-бирини танийди. Аммо шуни тушундимки, бизнинг халқ толерант бўла олмайди. Ўша бағритош болалар каби.

Яқинда қотилликда айбланиб қамалган аканинг уйи ёниб кетибди, оловда бешикдаги чақалоқ қолиб кетган. Аллоҳнинг бир инояти билан бола бир ўлимдан қолган.

Чиқараётган қарорларимиз, қилаётган ишларимиз бизнинг яқинларимизга ҳам даҳлдор эканлигини унутмайлик. Зеро, биттагина хато ишимиз ҳам бутун оиламизни азобга қўйиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг