Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Блогер Олимжон Ҳайдаров озодликка чиқди

Блогер Олимжон Ҳайдаров озодликка чиқди

Блогер Олимжон Ҳайдаров.

Блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедов 15 суткага қамалишгани ҳақида хабар қилинганди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Қайд этилишича, суд қароридан норози бўлиб, К.Аҳмедов ва О.Ҳайдаров томонидан келтирилган апелляция шикояти 2022 йил 24 июль куни Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилган.

Апелляция инстанциясининг қарорига кўра жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 22 июлдаги қарорининг О.Ҳайдаровга оид қисми бекор қилиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун Қўқон шаҳар ИИБга юборилган.

О.Ҳайдаров 2022 йил 24 июль куни соат 19:30дан қамоқдан озод қилиниб, икки сутка маъмурий қамоқда сақланган куни учун 90.000 сўм қамоқ харажатлари ундирилиши белгиланган.

Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

К.Аҳмедовнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Тарафларга Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 24 июлдаги қароридан норози бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг