Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бойсунда ноқонуний экстремистик оқимга аъзоликда айбланганлар қўлга олинди

Бойсунда ноқонуний экстремистик оқимга аъзоликда айбланганлар қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида, жорий йилнинг 8 июн куни Бойсун тумани ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар» экстремистик оқимга аъзоликда айбланаётганлар қўлга олинди.

Жумладан, экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Бойсун туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш манзилларида тинтув ва олиб қўйиш тергов ўтказилиши натижасида, уларнинг айримлари ўзларининг уяли алоқа воситалари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни сақлаш ва тарқатиш орқали инсон онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётганлиги маълум бўлган.

Дастлабки текширувлар натижасида аниқланишича, экстремистик гуруҳнинг аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясига бориб, у ерда ишлаши давомида халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғояларга ёлловчи ғоялари таъсирига тушиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келганлиги, яшаш манзилларига келганларидан кейин ҳам туман ҳудудида «Жиҳодчилар» экстремистик оқимнинг яширин жамоатини тузиб, яқинлари орасида даъват қилиш ишларини олиб бориб, экстремистик руҳдаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда, аниқланган материаллар юзасидан судга доир адабиётшунослик экспертизалари тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг