Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода яна ўз хонадонида қўшмачилик содир этганлар аниқланмоқда

Бухорода яна ўз хонадонида қўшмачилик содир этганлар аниқланмоқда

Фото: Sputnik

Бухорода ўтказилган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирида икки манзилда ўз хонадонида фоҳишахона сақлаган шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрилик 56 ёшли С.Р. исмли аёл  ўз хонадонида Ғ.А. ҳамда Г.А. исмли фуқароларнинг жинсий алоқа қилиши учун ўз хонадонида 100 минг сўм эвазига шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Р. исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Худди шундай ҳолат Шофиркон туманидаги «Боғиафзал» маҳалласида ҳам аниқланди. Бунда доимий рўйхатда турувчи, вақтинча Бухоро шаҳридаги  ижара уйда яшаб келаётган 42 ёшли Т.Д. исмли аёл бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб келиб, моддий манфаат кўриб келган. Унинг ҳар бир “мижоз”дан соатига 50 минг сўм ундириб келаётгани аниқланди. Ҳар икки ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш)  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», деди Шуҳрат Жалолов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг