Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дорихоналарда кучли таъсир қилувчи моддалар сотилаётгани фош этилди

Дорихоналарда кучли таъсир қилувчи моддалар сотилаётгани фош этилди

Фото: «IIV»

2021 йил 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани 11-18 мавзелари ва Чилонзор тумани 18 мавзесида яшовчи жами 74 нафар фуқароларнинг жамоавий мурожаати Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, назоратга олинган.

Ушбу йўналишда «Тошкент шаҳрида назорат остидаги дори-дармонларни, шунингдек гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарқалиши ва ОИВ инфекциясини тарқатишга қарши курашиш йўналишида жорий йилда ўтказилиши белгиланган профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлар»и ишлаб чиқилиб, бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Ундан ташқари республиканинг бошқа ҳудудларида ушбу профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида ИИВнинг тегишли кўрсатмаси ишлаб чиқилган ва  ижро учун жойларга юборилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида жойлашган дорихоналарда кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланиб, жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Шунингдек, жамоавий мурожаатда кўрсатилган ҳудудларда жойлашган жами 9 та дорихоналарда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, ноқонуний муомаладан 2 518 дона назорат остидаги дори воситалари олинган.

Ҳозирда ушбу мурожаат асосида тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг