Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада собиқ маҳкум вафоти ортидан ИИБ ходими ҳибсга олинди

Фарғонада собиқ маҳкум вафоти ортидан ИИБ ходими ҳибсга олинди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ ходими И.Ўринов ҳибсга олинди. У Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида (шахсни ўлишига сабаб бўладиган даражада оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда. Ушбу маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Гап шундаки, фуқаро А.Қодировга (25.11.1958 йилда туғилган) 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Фурқат туман маъмурий суди қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланади. Бироқ майда безориликда айбланган маҳкумга жазони охиригача ўташ насиб қилмайди.

Расмий маълумотда қайд этилишича, жазо муддатининг еттинчи куни (2019 йил, 16 сентябрь) А.Қодиров «...уйига жавоб беришларини талаб қилиб, бақир-чақир қилганлиги» натижасида ИИБ ходими Т.Ўринов томонидан калтакланиб, оғир тан жароҳат етказилади. Маҳкумга ўша куни жавоб берилган (бунга унинг оғир аҳволдаги ҳолати сабаб бўлган кўринади — таҳр.). Бироқ орадан бир кун ўтиб, А.Қодиров вафот этади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг тасдиқлашича, қўзғатилган жиноят иши бўйича Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Фарғона вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг