Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарзандини 9000 долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин қамалди

Фарзандини 9000 долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин қамалди

Тошкент вилоятида эр-хотин ўзининг бир ёшли ўғлини 9000 долларга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди маълум қилди.

Маълум қилинишича, И. С. 2019 йил 17 июнь куни соат 14:00ларда ўзининг шаръий никоҳида бўлган хотини Т. Г. билан олдиндан тил бириктириб, 2018 йил 26 октябрь куни туғилган ўғлини сотиб юбормоқчи бўлади.

Шу мақсада Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «Жиз-биз» деб номаланган кафеда И. Сабоҳат билан келишиб, ундан 9000 доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Эр-хотинга нисбатан ЖК 135 моддаси 3-қисми «а» банди бўйича жиноят иши очилган.

«2018 йилда биз турмуш ўртоғим И. С. билан турмуш қурганмиз. Шундан сўнг биз ўғил фарзандлик бўлдик. Шу вақтда турмуш ўртоғим билан вақтинча ишсиз бўлиб қолдик. Аёллар салонида Т. билан танишиб қолдик ва мен унга аҳволимиз ҳақида айтиб бердим. Болани парвариш қилишда қийналиб қолганимизни тушунтирдим. Сўнг Т. бизни И. Сабоҳат билан таништириб қўйди. Бола учун 9000 доллар миқдорида пул олишга келишдик. Болани ўзимиз парвариш қилишга имконимиз бўлмагач, шу йўл билан унинг келажаги яхши бўлишига ишонган эдик», — дейди боланинг онаси.

Суд айбланувчиларга нисбатан айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.

Унга кўра, Т. Г. ЖК 135-моддаси 3-қисми «г» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.  Жазони ўташ муддати 2021 йил 2 февралдан ҳисобланиши маълум қилинган.

И. С. ЖК 135-моддаси 3-қисми «г» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазони ўташ муддати 2021 йил 2 февралдан ҳисобланиши маьлум қилинган

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг