Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гўзаллик салони ходими даҳшатли жиноятга қўл урди

Гўзаллик салони ходими даҳшатли жиноятга қўл урди

Фото: «IIV.UZ»

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 16 ноябрь куни соат 18:10 да Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига, Шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали навбатчи шифокори қўнғироқ қилиб, шаҳарнинг Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи 2009 йилда туғилган, 5-синф ўқувчиси, ота-онаси карамоғида бўлган вояга етмаган Ф.М. исмли қизнинг бош соҳасидан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов-тезкор гуруҳи томонидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Вояга етмаган Ф.М. ўз уйида ёлғиз бўлган вақтда у истиқомат қилиб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги гўзаллик салонида ишловчи, 1985 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанднинг онаси, Бухоро тумани «Тор-Тор» маҳалла МФЙда яшовчи аёл М.Ш. уйда вояга етмаган қизнинг ёлғизлиги ва ота-онасининг чиқиб кетганлиги фурсатидан фойдаланган ҳолда хонадонга кирган. Вояга етмаган Ф.М.нинг бош қисмига ёнида ўзи билан олиб келган қўлбола усулда тайёрланган темир болғача билан уриб ёрган. Бу ҳам етмагандек унинг юзига ёстиқ билан босиб бўғиб, Ф.М. ҳушидан кетганидан сўнг уни ўлди деб ўйлаган ва хонадондан 12 хил турдаги аёллар тилла ва кумуш тақинчоқлари, 100 АҚШ доллари ва 6.250.000 сўм нақд пулни ўғирлаб кетган.

Гумон қилинувчидан ўғирланган тақинчоқ ва пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қотилликка суиқасд) 2-қисми «и» банди ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда жиноят содир қилганликда гумон қилинувчи М.Ш. қамоққа олинган.

Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу каби оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг қурбонига айланиб қолмаслик учун вояга етмаган фарзандингиз, кекса отахон ва онахонлар, хаста (ногиронлиги бўлган) бўлиб ётган оила аъзоларингизни уйда ёлғиз ёки қаровсиз қолдириб кетмаслик, куннинг исталган вақтида ўзингизга нотаниш, турли текширув (маҳалла, электр, газ, сув ва бошқа) идораларининг вакиллари сифатида уйингизга кирмоқчи бўлган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўриб ишонч ҳосил қилмасдан уйингизга киритмаслик чораларини кўришингиз сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг