Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимлик ва банк мансабдорлари қўлга олинди

Ҳокимлик ва банк мансабдорлари қўлга олинди

Видеодан лавҳа

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири ноқонуний даромад олиш мақсадида, 1978 ва 1980 йилларда туғилган икки нафар фуқаро билан келишган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахснинг ишончига киришади.

Унга пластик трубалар ишлаб чиқарувчи завод қуриши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан 12 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 1 млн. 560 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида, улар Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида аванс сифатида 50 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Яна бир бошқа ҳолатда ҳам фирибгарлик йўли билан ўзганинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлган банк ходими ушланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ҳокимият тизимида ишловчи танишлари орқали 2022 йилнинг март ойига қадар Тошкент шаҳрида субсидия ҳисобидан уй-жой олувчилар рўйхатига киритиш ҳамда уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига, ундан 2000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилоят прокуратураси ҳамда Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг