Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Жомадонга жойланган мурда»нинг қотилига суд ҳукми ўқилди

«Жомадонга жойланган мурда»нинг қотилига суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг август ойида Қибрай туманида саёҳат жомадонидан мурда чиққанди. Марҳум Олий суднинг собиқ ходими Ш.А. экани маълум бўлганди.

Ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши («қасддан одам ўлдириш», 97-модда) бўйича икки нафар шахс қўлга олиниб, асосий гумондор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг травматология бўлими бошлиғи Р.Х. эканлиги аниқланганди.

Кеча, 11 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Алишер Жалилов раислигида ўтган суд мажлисида ўқилган ҳукмга кўра, қотилликда айбдор деб топилган Р.Х. 19 йилга, унинг жиноий шериги А.М. 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг