Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mактаб ўқувчилари овқати орасига дори солганларга жиноят иши қўзғатилди

Mактаб ўқувчилари овқати орасига дори солганларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қорақалпоғистонда кейтеринг усулида етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка кўринишида дори воситалари чиққани ҳақида хабар тарқалди. Қорақалпоғистон прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида аниқланишича, бир гуруҳ шахслар кейтеринг усулида озиқ-овқат таъминотини амалга ошираётган тадбиркорларга нисбатан туҳмат уюштириш орқали уларни обрўсизлантириш мақсадида, 3 та ҳолатда ичига дори воситалари жойлаштирилган булка ва пряник маҳсулоти, гўёки Элликқалъа ва Беруний туманларидаги таъминотчилар томонидан тарқатилгани ҳақидаги иддаолар билан «Антикоррупция» телеграм каналига асоссиз ва нохолис маълумотлар жойлаштирилишига эришиб, тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик нуфузига путур етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми «г» банди (туҳмат) ва 192-моддаси (рақобатчини обрўсизлантириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши тергови якунига кўра, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилади.

Терговга тааллуқли бошқа иш тафсилотлари жиноят ҳолатларини аниқлаш ва фош этишга салбий таъсир қилиши мумкинлиги инобатга олиниб, ошкор этилмаслиги қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг