Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий тикланиш» судга эмас, прокуратурага берилди

«Миллий тикланиш» судга эмас, прокуратурага берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси бош нашри — «Миллий тикланиш» газетаси судга берилиши эҳтимоли хабарини бергандик. Бунга газетанинг 2019 йил 1 ноябрдаги 39-40 (1038)-сонида Халқ демократик патияси (ХДП) Марказий кенгаши раиси ўринбосари, сенатор Мақсуда Ворисовнинг сурати  карикатура шаклида  чоп этилганлиги сабаб бўлиши мукинлигида эди.

ХДП марказий кенгаши баёнотига кўра, кутилган воқелик содир бўлди. Фақат газета устидан судга эмас, прокуратурага мурожаат қилинган:

«ЎзХДП Марказий Кенгаши Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод туман прокуратурасига мурожаат йўллади.

Маълумки, «Миллий тикланиш» партияси марказий аппарати раҳбар ходимлари ушбу партия миллий қадрият ва анъаналарни юксак даражада қадрлаши ва ҳимоя қилиши ҳақида кўп гапиради. Партиянинг дастурий ҳужжатларида бу йўналишда қатор ғоя ва таклифлар, шиорлар илгари суриб келинади.

Шунга қарамай, «Миллий тикланиш» партияси ўз ғояларига қарши равишда, халқимиз юксак даражада қадрлайдиган аёл, она шаънини писанд қилмаётгани бизда таассуф уйғотади», дейилади баёнотда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг