Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда қасддан одам ўлдириш жинояти кўпайди

Навоийда қасддан одам ўлдириш жинояти кўпайди

Жиноятни фош этишдан кўра, уни олдини олиш муҳим. Самара шунда. Бугун амалга ошрилаётган ишлар жиноятчиликнинг олдини олиш борасида давлатимиз раҳбари қўйган талабларга тўлиқ жавоб беради, деб бўлмайди.

Навоий вилоятини олайлик.

Вилоятда ўтган йили қасддан одам ўлдириш 18,8 фоизга, одам савдоси 33,3 фоизга, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 10,7 фоизга кўпайган. Бу орғиқли рақамлар ҳаммани ташвишлантириши табиий. Демак, қилинган ишлардан кўра, қилинадигани кўпроқ.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси У.Рўзиқуловнинг «Xabar.uz» билдиришича, ижобий ўзгаришлар ҳам йўқ эмас. Ўтган йили вилоят жиноят судларида 1802 нафар шахсга нисбатан 1381 та жиноят ишлари мазмунан кўрилиб чиқилган. Таҳлиллар айрим жиноятлар 2017 йилга қараганда камайганини кўрсатмоқда. Масалан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 28,3 фоизга, фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш 78,4 фоизга, босқинчилик 76,2 фоизга, давлат мулкини талон-торож қилиш 26,6 фоизга, фирибгарлик 27,3 фоизга, ўғрилик 16,2 фоизга, пора олиш 15,8 фоизга, пора олиш-беришда воситачилик қилиш 22,2 фоизга, безорилик 17,5 фоизга камайганнини кўриш мумкин.

Шунга қарамай, хотиржам бўлмоққа асос йўқ. Жиноятчиликка қарши курашиш мавсумий ишлар сирасига кирмайди. Улар тизимли ва изчил амалга оширилмоғи керак. Жиноятнинг биттаси ҳам кўп, чунки, у ўз номи билан жиноят-да. Бу борада наинки тегишли органлар, балки қатор жамоат ташкилотлари, балки ҳар бир фуқаро зиммасига ҳам маълум масъулият юклайди. Ўша масъулиятни ҳис этиб яшасак, бас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг