Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда соф қуйма олтин сотиб олган шахс ушланди

Навоийда соф қуйма олтин сотиб олган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро С.Н. соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида, фуқаро Р.дан 548 грамм соф қўйма олтинни 328,5 млн сўмга, фуқаро Б.дан 1,7 кг соф қуйма олтинни 1,7 млрд сўмга харид қилиб, Навоий-Самарқанд йўналишида «Nexia-2» русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган.

Тадбир якунида ундан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг