Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Очиқликми? Очиқлик! - Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди

Очиқликми? Очиқлик! - Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси маълум қилмоқда. Эътиборлиси, судларнинг қайси инстанциясида нечта судьялик лавозими вакант экани, бўш ўринларнинг ҳудудлар кесими бўйича маълумот ва ўтказиладиган танловлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали илк бор маълум қилинмоқда. Судьяларни лавозимга тайинлаш ва озод қилишдек анча пинҳон ва сирли жараёнларнинг бир қисми жамоатчиликка маълум қилинаётгани Судьялар олий кенгаши ўз фаолиятида очиқлик ва шафофликка интилаётганига далолат қилади.

Кенгашнинг ОАВ билан алоқалар шўъбаси кўра, танлов жараёнида ҳам очиқлик ва шаффофлик таъминланади. Бу бора тегишли чора-тадбирлар кўриб қўйилган.

Айни пайтда -

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раислиги (1 нафар);
2. Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялиги(1 нафар);
3. Жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг раислиги (1 нафар);
4. Жиноят ишлари бўйича Мўйноқ туман судининг раислиги (1 нафар);
5. Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар);
6. Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).

Андижон вилояти бўйича:

1. Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьялиги (1 нафар);
2. Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раислиги (1 нафар);

Бухоро вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
2. Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
3. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).

Жиззах вилояти бўйича:

1. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).

Қашқадарё вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьялиги (2 нафар);
2. Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
3. Шаҳрисабз туман иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).

Навоий вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
2. Учқудуқ туман иқтисодий судининг раислиги (1 нафар).

Наманган вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
2. Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьялиги (2 нафар);
3. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялиги (1 нафар);
4. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг раислиги (1 нафар).

Самарқанд вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьялиги (1 нафар).

Сурхондарё вилояти бўйича:

1. Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг раислиги (1 нафар);
2. Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раислиги (1 нафар);
3. Денов туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар);
4. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).

Сирдарё вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьялиги (1 нафар).

Хоразм вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
2. Шовот туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).

Тошкент вилояти бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
2. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
3. Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
4. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).
5. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьялиги (1 нафар).

Тошкент шаҳар бўйича:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьялиги (1 нафар);
2. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьялиги (1 нафар) -

бўш бўлиб, муносиб эгаларини кутмоқда.

Танловда ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Номзодлар ушбу хабар эълон қилинган вақтдан эътиборан 5 кун муддат ичида номзод тегишли вилоят суди судьялари малака ҳайъати орқали (ихтисослашув бўйича) ариза билан Судьялар олий Кенгашига мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар тақдим этилишининг охирги санаси 2020 йил 20 август.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг