Олий суди раиси: «Катта маош оламан...»
Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзуида тадбир ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбирда «Advokat» журнали бош муҳаррири Нурбек Тошниёзов мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, гап орасида ўзи раҳбарлик қилаётган нашрда чоп этилаётган танқидий мақолалар бўйича мухтасар гапириб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига «ўз қўлигизгача етиб борса, (Сизни) журналимизга бепул обуна қилишга тайёрмиз» дея ярим ҳазил, ярим чин оҳангида қистириб ўтди. Ўз навбатда, Олий суд раиси журналга шундоғам обуна бўлиши мумкинлиги, давлат ўзига яхшигина маош тўлашини миннатдор оҳангда (давлатгаям, таклифгаям!) билдириб ўтди.
Албатта, маош миқдорини ошкор қилмади, қанчалигини сўраш эса одоб меъёрларига тўғри келмайди. Бироқ гап бунда эмас. Гап оммавий ахборот воситларида, хусусан, «Advokat» журналида судлар фаолиятига оид чоп этилаётган танқидий мақолаларга эътибор етарлича бўлмаётганида! Ҳамкасбимиз шуни назарда тутди, чоғи... Модомики, судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципи таъминланишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс экан, холис муносабат хайрли ишнинг дебочаси ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter