Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги урганчлик аёл чет элда қўлга олинди

Қидирувдаги урганчлик аёл чет элда қўлга олинди

Фото: «Strafrechtsiegen.de»

2020 йил 5 апрель куни БААнинг Ажман шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб юрган Ўзбекистон фуқароси З.М. шу давлатнинг тегишли ташкилоти ходимлари томонидан ушланиб, 25 сентябрь куни Дубай-Тошкент авиарейси орқали мамлакат ҳудудига олиб келинди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 26 ёшли З.М. 2017 йили БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. 2018 йилда Янгиариқ туманида яшовчи 26 ёшли Э.Г. исмли танишини БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган. Шу сабабли унга нисбатан 2018 йил 23 август кунидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан қидирувга берилган эди.

Ҳозирда З.М.ни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБга топшириш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг