Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайлов муносабати билан 22 млн. сўмлик танлов эълон қилинди

Сайлов муносабати билан 22 млн. сўмлик танлов эълон қилинди

“Тараққиёт стратегияси” маркази, Марказий сайлов комиссияси, Халқаро матбуот маркази ва Халқаро пресс-клуб “Сайлов-2019” муносабати билан мукофот жамғармаси 22 млн. сўмлик танлов эълон қилди.

Лойиҳа мақсади сайлов жараёнига ёшларни кенг жалб этиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва барчани сайловда овоз беришга чақиришдан иборат.

Иштирокчилар: ёшидан қатъи назар, барча профессионал ва ҳаваскорлар ижодкорлар қатнашиши мумкин.

Тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари

Талаблар: сайлов ва унинг инсонлар ҳаётига таъсири ҳақида креатив, таъсирчан ва замонавий ёндашув акс этган ҳамда давомийлиги 2 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрлаш.

Танловга планшет, шахсий компьютер мобиль телефон ва бошқа воситалар орқали тайёрланган видеороликлар ҳам қабул қилинади.

Формат: AVI, MP4, MOV, MPEG.

Жанрлар: танловга исталган жанрдаги видеоматериаллар: саҳналаштирилган, ҳужжатли, анимацион, мусиқий ва бошқа жанрдаги ишлар қабул қилинади.

Аризалар 2019 йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар “Тараққиёт стратегияси” маркази офисида ҳамда info@strategy.uz электрон почтаси ва телеграмдаги расмий канали орқали қабул қилинади.

Танлов номинациялари:

  • Энг яхши саҳналаштирилган видеоролик;
  • Энг яхши анимацион видеоролик;
  • Энг яхши информацион видеоролик;
  • Мухлислар эътирофини қозонган видеоролик.

Мукофот пуллари:

  • 1-ўрин учун 10 миллион сўм;
  • 2-ўрин учун 7 миллион сўм;
  • 3-ўрин учун 5 миллион сўм.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг