Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёр қабулларда 29 нафар шахс озодликка чиқарилди

Сайёр қабулларда 29 нафар шахс озодликка чиқарилди

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Наманган вилоятининг Чуст, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳар Халқ қабулхоналарида Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари,  Бош прокуратура ходимлари билан биргаликда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Олий суд матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, сайёр қабуллар давомида 102 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 12 нафар фуқаронинг назорат тартибида аризаси қабул қилинди, 18 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди ва 72 нафар фуқарога  тегишлилиги бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда маҳалла раислари, нотинч оилалар ва жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, муқаддам судланган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди, натижада 2 та оила яраштирилди.

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2 та уй-жой низоси ва оталикка эътироз билдириш ҳақидаги  фуқаролик ишлари кўрилиб, якуний қарор қабул қилинди.

Эътиборлиси, сайёр қабуллар давомида жами 29 нафар шахслар озод қилинди. Шулардан 13 нафари суд залининг ўзида қамоқдан озод этилган, бўлса,  16 нафар шахсга нисбатан жазо енгили билан алмаштирилиши натижасида очиққа чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг