Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат яна бир қонуннинг янги таҳририни маъқуллади

Сенат яна бир қонуннинг янги таҳририни маъқуллади

Иллюстратив сурат

Сенат томонидан янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби, жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби, уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари ва бошқа кафолатлар белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг