Шавкат Мирзиёев янги журналистика университети ташкил этилишини айтиб ўтди

Шавкат Мирзиёев халқ ва ҳокимликлар ўртасидаги алоқани қайта тиклашни таъкидлаб, барча соҳадаги камчиликларни бирма-бир санаб берди.
Бугун, 22 декабр куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
—Журналист оддий эмас, ахборот-технологияни тушунадиган бўлсин! Уларни ким тайёрлайди, албатта, давлат! Шу пайтгача тайёрладикми? Сизларда бунга жавоб йўқ. Энди журналистика тизимини йўлга соламиз, битта янги университет очамиз, — деди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев халқ ва ҳокимликлар ўртасидаги алоқани қайта тиклашни таъкидлаб, барча соҳадаги камчиликларни бирма-бир санаб берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter