Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВда инсониятга қарши жиноятларни олдини олиш ва улар учун жазо муҳокама қилинди

ТИВда инсониятга қарши жиноятларни олдини олиш ва улар учун жазо муҳокама қилинди

Ташқи ишлар вазирлиги биносида халқаро ҳуқуқ кодификацияси ва унинг прогрессив ривожланиши масалалари бўйича идоралараро экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ва бошқа идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан қуйидаги мавзулар бўйича ишлаб чиқилаётган моддалар ва хулосаларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди:

— Умумий халқаро ҳуқуқнинг императив нормалари (jus cogens);

— Инсониятга қарши жиноятларни олдини олиш ва улар учун жазо;

— Ҳуқуқнинг умумий тамойиллари;

— Давлат мансабдор шахсларининг чет эл жиноий юрисдикциясидан иммунитети.

Муҳокама якуни бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси Олтинчи қўмитасининг бўлажак мажлиси доирасида муҳокама қилиш мақсадида юқорида кўрсатилган масалалар юзасидан Ўзбекистон томонининг мавқеи бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг