Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Учта янги «Gentra» бир ҳафтада салондан чиқади»

«Учта янги «Gentra» бир ҳафтада салондан чиқади»

Наманган шаҳрида яшовчи 39 ёшли шахс жуда катта ваъда билан кўп миқдордаги пулни «туя қилди».

Жиззах вилояти, Фориш тумани Анҳор кўчасида истиқомат қилувчи 37 ёшли Т.З. Жиззах шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Унда қайд этилишича, 2022 йилнинг 22 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи 39 ёшли Н.У. унинг ишончига кириб, унга ўзини Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги автосалонларда танишлари борлигини, улар орқали 1 ҳафта муддат ичида автосалондан 3 дона янги «Gentra» русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, бунинг учун ундан олдиндан 40.000 АҚШ доллари миқдорида пул кераклигини айтиб, алдов билан ушбу пулларини ундан олади. Сўнг берган ваъдасини бажармай, пулларини ҳам қайтариб бермайди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг