Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Манноповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилган.

Қайд этилишича, ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади Бош прокуратуранинг навбатдаги хабарида.

Аввалроқ Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар инкор қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Маннопов тиббий операциядан кейин кома ҳолатига тушиб вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг