Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижга ишга жўнатишни ваъда қилганлар ушланди

Хорижга ишга жўнатишни ваъда қилганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.К. фуқаро Ю.ни 4500 АҚШ доллари эвазига Корея Республикасига ишга жўнатишга келишиб, олдиндан 2000 АҚШ доллари ва 10,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Н. фуқаро А.ни 2000 АҚШ доллари эвазига Латвияга ишга жўнатишга ишонтириб, олдиндан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Текширувда М.Н. фуқаро А.А.ни ҳам Сербияга ишга жўнатиш эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-модда (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг