Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонда коронавирус қурбонлари сони 1 миллиондан ошди (инфографика)

Жаҳонда коронавирус қурбонлари сони 1 миллиондан ошди (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

«Worldometer» маълумотига кўра, жаҳонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1 миллион нафардан ошди.

Жаҳонда 27 сентябрь, соат 20:35 ҳолатига:

  • Коронавирус қайд этилиши — 33 175 869
  • Даволанаётганлар — 7 671 253 — 23 фоиз
  • Соғайганлар — 24 504 421 — 73,8 фоиз
  • Вафот этганлар — 1 000 195 — 3 фоиз.

Дунёда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати 257 кун аввал — 2020 йилнинг 11 январь куни Хитойда қайд этилган эди. Ўтган давр ҳисобга олинса, кунига ўртача 3892 киши коронавирус қурбонига айланмоқда.

Дунёда коронавирус қурбонлари энг кўп 10 мамлакат: АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Мексика, Буюк Британия, Италия, Перу, Франция, Испания ва Эрон.

Аҳоли сонига нисбатан ўлим ҳолатлари энг юқори мамлакатлар: Сан-Марино, Перу, Бельгия, Андорра, Испания, Боливия, Бразилия, Чили, Эквадор, АҚШ.

Инфографика: «Xabar.uz»

Қитъаларда касалланганлар/вафот этганлар нисбати (%):

  1. Европа — 4 834 167/220 231 — 4,5 фоиз
  2. Шимолий Америка — 8 706 766/307 245 — 3,5 фоиз
  3. Жанубий Америка — 7 881 545/247 834 — 3,1 фоиз
  4. Океания — 31 043/912 — 2,9 фоиз
  5. Африка — 1 461 245/35 123 — 2,4 фоиз
  6. Осиё — 10 260 382/188 835 — 1,8 фоиз.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг