Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент мактабларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш якунланди (инфографика)

Президент мактабларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш якунланди (инфографика)

Бугун, 21 июнь куни соат 12:00 да Президент мактабларига онлайн ҳужжат қабул қилиш якунига етди. Қабул марказлари орқали эса қабул 22 июнда тугайди. Бу ҳақда «Президент мактаблари» телеграм каналида хабар берилди.

Президент мактабларига жами 27 709 нафар талабгор ҳужжат топширган. Шундан 9380 таси (34 фоизи) онлайн, 18 329 нафари (66 фоизи) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7757 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7417 та, Хоразмда 6572 та, Тошкент шаҳрида 5963 та ҳужжат қабул қилинган.

Шу пайтгача энг кўп – 8633 та ариза 5-синф учун топширилган. 10-синф учун эса 2318 та талабгор ҳужжат топширган.

Қабул қилинган ҳужжатларнинг синфлар бўйича статистикаси инфографикада кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг