Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланиши мумкин
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, бироқ Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича шимоли-шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 7–12 даража, шимолий ҳудудларда эса 3–8 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади, ҳарорат 10–12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Шунингдек, туман тушиши эҳтимоли бор. Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати 0–5 даража илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter