Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 февралдан бензин нархи қимматлашиши мумкин

1 февралдан бензин нархи қимматлашиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Амалдаги Солиқ кодексининг 289-3-моддасига мувофиқ жорий йил 1 февралдан нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари миқдорлар оширилади.

Жумладан:

- 1 тонна Аи-80 бензини учун амалда – 200 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 240 минг сўм бўлади;
- 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори бензини учун амалда – 250 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 275 минг сўм бўлади.

Шунингдек:
- 1 тонна дизел ёнилғиси учун солиқ ставкаси 200 минг сўмдан 240 минг сўмга;
- 1 тонна ЭКО дизел ёнилғиси учун эса амалдаги – 180 минг сўм устига яна 36 минг қўшилиб, 216 минг сўмга айланмоқда.

Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи миқдори 1 тонна бензин учун 87 минг сўмга қимматлашди (амалда – 378 480 сўм) ва 465 530 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, 1 тонна дизел ёнилғиси учун акциз солиғи ҳам қарийб 80 мингга қимматлаб, (амалда – 346 275 сўм) 425 918 сўм миқдорида белгиланди.

Табиийки, шу ўринда савол туғилади: солиқ ставкаларининг ошиши истеъмолчига таъсир қиладими?

Мазкур ўзгаришларни ҳисобга олсак республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида АИ-80 бензини нархи бироз арзонлашганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг