Долларнинг расмий курси ҳам ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 24 сентябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан +13,67 сўмга ошиб, 9 424,54 сўмни ташкил этди.
Евро курси эса бу сафар тушди (-38,11) ва бир евро 10 383,02 сўм этиб белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Аввалроқ қатор тижорий банкларда доллар 9500 сўмга етгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter