ETÉRA Mall энг кутилган савдо-кўнгилочар маркази деб топилди
«Ўзбекистонда жамоатчилик фикри» онлайн-ресурси энг кутилган савдо-кўнгилочар марказни аниқлаш мақсадида очиқ Telegram-сўровнома ўтказди.
74 мингдан ортиқ фойдаланувчи иштирок этган овоз бериш якунларига кўра, 61% овоз тўплаган ETÉRA Mall лойиҳаси ишончли ғалабани қўлга киритди. Broadway Plaza, Piramit Mall ва Jomiy Mall лойиҳалари мос равишда 19%, 12% ва 8% овоз тўплаб, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.
«Ўзбекистонда жамоатчилик фикри» лойиҳаси асосчиси Тимур Бакиев шундай таъкидлади:
«Тошкент ўсиб, ривожланиб бормоқда, шаҳар ва мамлакат раҳбарияти савдо инфратузилмасини яратишга катта эътибор қаратмоқда. Ушбу сўровномага биз махсус қурилиш ёки очилишга тайёргарлик кўриш босқичида бўлган савдо марказларини киритдик. Ўйлайманки, натижалар ўз-ўзидан маълум».
Эслатиб ўтамиз, савдо-кўнгилочар маркази, бизнес маркази ва апартаментлардан иборат ETÉRA мажмуаси пойтахтнинг Истиқбол ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасида барпо этилмоқда. Mall’нинг умумий майдони 50 минг м² дан ошади. Тижорат инфратузилмасининг тўрт қаватида 100 дан ортиқ дўкон жойлашади, икки қаватли автотураргоҳда эса 350 дан ортиқ автомобиль ўрни кўзда тутилган. CMWP халқаро консалтинг компанияси ушбу локациянинг кунлик трафик салоҳиятини 23 минг киши деб баҳоламоқда.
«Натижа, шубҳасиз, қувонарли ва ETÉRA Mall’нинг бўлажак ташриф буюрувчилари кутаётган умидлар биз учун устувор аҳамиятга эга. Аммо бу умидларни оқлаш учун ҳозир бизга қурилиш жараёни ва ижарачилар масаласи ҳам бирдек муҳим. Асосий ижарачилар билан келишиб олдик, қолганлари билан ишлаяпмиз. Очилиш келаси йили бўлиб ўтади», – деди «MANAR Development» бош директори Даврон Файзиматов воқеага изоҳ берар экан.
Яқинда «MANAR Development» ETÉRA Mall’нинг асосий ижарачилари билан музокараларни якунлагани ҳақида хабар берилган эди. Дастлабки келишувлар бўлажак мажмуанинг асосий йўналишларини – озиқ-овқат ритейли, гастрономия ва кўнгилочар соҳаларни қамраб олади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter