Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МКБАНКдан UnionPay: дунё бўйлаб имтиёзлар сиз билан!

МКБАНКдан UnionPay: дунё бўйлаб имтиёзлар сиз билан!

Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида иқтисодий алоқалар сўнгги йилларда жадал ривожланиб бормоқда. Бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик нафақат савдо соҳасида, балки инвестиция, саноат, инфратузилма, энергетика ва туризм каби йўналишларда ҳам кенгаймоқда. 

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида Ўзбекистон ва Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 11 млрд АҚШ долларидан ортиқни ташкил қилмоқда.

Бу йўлда “Микрокредитбанк” АТБ ҳам Хитой билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириб келмоқда. Мисол учун, ушбу мамлакатнинг энг йирик UnionPay — халқаро тўлов тизими билан 2019-йилдан буён ҳамкорликда ишлаб келаётгани ҳам таҳсинга лойиқ.Ҳамкорлик алоқалари орқали ўтган даврда МКБАНКда иш ҳақи доирасида фойдаланиш учун Кобейжинг карталари амалиётга жорий қилинди. 

Мазкур компания 2002 йилда Хитойда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда у дунёдаги энг йирик тўлов тизимларидан бирига айланган ва 180 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. UnionPay карталари асосан Осиё бозорида кенг тарқалган, айни пайтда эса Европа, Америка ва бошқа қитъаларда ҳам фойдаланувчилари сони ошмоқда.

Юқоридаги ҳамкорлик алоқаларидан келиб чиқиб, МКБАНКда халқаро UnionPay Diamond, Platinium, Gold, Classic карталари жорий қилинмоқда. 

МКБАНК тизимида жорий этиладиган ушбу УнионПай карталари ёрдамида: 

* Хорижий пул ўтказмаларини амалга ошириш, P2P хизматлари, 3DS хизмати, SMS-хабарномалар ҳамда контактсиз тўловларни амалга оширишингиз мумкин. 

* Шунингдек, UnionPay карталари орқали халқаро савдо марказлари, ресторанлар, меҳмонхоналар ва бошқа хизматларда ҳам бемалол тўлов қилиш имкони мавжуд.

UnionPay тўлов тизими хавфсизликнинг замонавий технологиялари билан таъминланган. Карталар чипли бўлиб, транзакциялар махфийлиги юқори даражада himoyalangan. 

Асосийси, UnionPay орқали виртуал карта очиш имконияти ҳам мавжуд.

МКБАНК тизимида UnionPay карталарини 2025 йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг