Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон иккиёқлама солиққа қарши конвенцияга қўшилмоқчи

Ўзбекистон иккиёқлама солиққа қарши конвенцияга қўшилмоқчи

Ўзбекистон Иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияга Баённома ва Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома лойиҳаларини имзолашга тайёрланмоқда.

22-23 октябрь кунлари Римда Ўзбекистон-Италия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва уни инвентаризация қилиш бўйича ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларда шу ҳақда келишилган.

Шунингдек, Италия ТИВ делегациясига Россия, Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик департаменти директори Фабрицио ди Мишел ҳамда ҳуқуқий хизмат директори ўринбосари Паскал Велотти бошчилик қилган.

Маслаҳатлашувлар доирасида Италия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг юқори мансабдор шахслари иштирокида инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги янги ҳукуматлараро битим лойиҳаси бўйича алоҳида музокаралар ҳам бўлиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг