Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда трансформер пахта териш машинаси чиқарилмоқда (фото)

Ўзбекистонда трансформер пахта териш машинаси чиқарилмоқда (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 10 сентябрь куни «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖда CNHI (АҚШ) компанияси билан биргаликда яратилган TZST CE 220 пахта териш машинаси ОАВ вакилларига намойиш этилди.

Мазкур CE 220 пахта териш машинаси трансформер шаклида ишлаб чиқарилаётган бўлиб, кузги мавсумда пахта теришга ихтисослашади, қолган вақтда универсал-ҳайдов трактори сифатида фойдаланиш имконини беради.

Ушбу янги авлод пахта териш машинаси иш унумдорлиги кунига 20 тоннагача бўлиб, 400 нафар теримчи ўрнини боса олади.

Бу машина Ўзбекистонда тўлиқ маҳаллийлаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда.

Йил охирига қадар бундай машиналардан 550 та ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Солижон Зоиров,
муаллиф олган суратлар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг