Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда биринчи миллий рақамли банк очилади

Ўзбекистонда биринчи миллий рақамли банк очилади

Иллюстратив фото

«ANOR BANK» АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида «ANOR BANK» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилган.

Хабарларга кўра, «ANOR BANK» Ўзбекистонлаги биринчи миллий рақамли банк бўлиши кутилмоқда.

Бунда мижоз банкка бормайди, шунчаки барча хизматлар масофадан, онлайн равишда кўрсатилади. Бунда мижозга хизмат кўрсатиш туну-кун ишловчи контакт-марказ ёрдамида, масофавий каналлар орқали дунёнинг исталган нуқтасидан амалга оширилади. Шунингдек, банк офисига «боргиси келиб қоладиган» мижозлар учун Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида мижозларга хизмат кўрсатиш маркази ҳам фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг