Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини уч бараварга оширмоқчи

Россия ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини уч бараварга оширмоқчи

Фото: Mir24.TV

Россия ва Ўзбекистон товар айланмасини йилига 30 млрд долларгача, яъни ҳозиргига нисбатан уч бараварга оширмоқчи. РИА Новости РФ иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковнинг сўзларини келтирмоқда.

«Ўн миллиардлик [долларлик] рақамга эришдик. Бир қарашда яхши натижа. Аммо мамлакатларимиз етакчилари ўртасидаги [яхши] муносабатлар бизни доим олға интилишга ундайди», — деди Решетников.

Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон Россия иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи кучлардан бирига айланган.

2023 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми $9,88 млрд.ни ташкил этган. Йиллик кесимда 5,4 фоизлик ўсиш қайд этилган. 2024 йилнинг январ — июн ойларида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси йиллик нисбатда 29,5 фоизга ўсиб, $5,75 млрд.га етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг