Шавкат Мирзиёев: «Тадбиркорлар фаолиятини текшириш 2 йилга тўхтатилади»

Президент олдиндан тадбиркорларни доимо қўллаб келган.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халққа мурожаат қилмоқда. Президент олдиндан тадбиркорларни доимо қўллаб келган.
— Мен ҳамиша тадбиркорларнинг ёнини оламан. Энди уларни қийнашни бас қиламиз. Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текшириш 2 йилга тўхтатилади. Шундай қиламиз, натижасини, қанча маблағ кириб келишини кейин кўрасизлар, — деди Президент.
— Шунингдек, Савдо-саноат палатаси энди томошабин бўлиб ўтирмасин. Улар тадбиркор учун муҳит софлигини таъминлайдиган тизими яратсин, — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter