Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарё Халқаро инвестиция форумига ҳозирлик кўрмоқда

Сирдарё Халқаро инвестиция форумига ҳозирлик кўрмоқда

Фото: «Kun.uz»

Сирдарё вилоятида 2019 йил 22 август куни илк бор Халқаро инвестицион форуми ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг «Xabar.uz»га хабар беришича, форумда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари, ҳукумат вакиллари, 50дан ортиқ давлатлардан 150дан зиёд компания вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Сирдарёда ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар миқдори ошиб бормоқда. Ушбу ўтказиладиган форумда 200 млн. доллардан ошиқ инвестицион ва экспорт шартномаларини имзоланиши кутилмоқда.

«Форум қатнашчилари уч секцияга бўлинган ҳолда иш олиб бориши режалаштирилган, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Жамолиддин Жўраев. — Биринчи секция иши ҳудуднинг савдо-иқтисодий ривожланиши устида иш олиб борса, иккинчи секцияда эса вилоятда қурилиш индустрияси ва муқобил энергиясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, шунингдек учинчи секциядаги инвесторлар вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик махсулотларини маҳаллий шароитда қайта ишлаш учун капитал жорий қилишнинг тартиб-тамоийлларини ўрганадилар».

Форум қатнашчилари учун «Гул байрами», «Қушлар байрами» ва «Қовун сайли» ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг