Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хўжаободдаги трикотаж корхонаси маҳсулоти АҚШ, Туркия, Хитой ва Марказий Европага экспорт қилинади

Хўжаободдаги трикотаж корхонаси маҳсулоти АҚШ, Туркия, Хитой ва Марказий Европага экспорт қилинади

Фото: Ўзмиллийбанк матбуот хизмати

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги «Nil Granit» МЧЖ «Samo» бренди остида кийим-кечак ишлаб чиқаради. Ушбу бренд нафақат Ўзбекистон, балки Осиё ва Европада ҳам анча машҳур. Яқин қўшнилардан тортиб Польша, Украина, Молдова, Россия, Руминия ва ҳатто Италияга қадар кириб борган.

«Nil Granit» МЧЖ 2012 йилда ташкил топган. Корхона қиймати — 10 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган лойиҳани молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига мурожаат қилган эди. Банк лойиҳа учун 6,10 миллион доллар миқдорида кредит ажратди. Корхонанинг ўз маблағлари 3,9 миллион доллардан иборат.

«Nil Granit» корхонасидаги асбоб-ускуналар Туркия, Италия, Австрия ва Европанинг бошқа мамлакатларидан келтирилган. Ҳозирги кунда 61 та матони бўяш ва тўқиш асбоб-ускуналари мавжуд бўлиб, 40 та янги ишчи ўрни яратилган. Корхонанинг режалаштирилган йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4 500 тонна мато бўяш ва гул босишдан иборат. Йиллик экспорт ҳажми 7,0 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Эскпорт қилиш учун режалаштирилган давлатлар АҚШ, Туркия, Хитой, Араб ва Марказий Европа давлатларидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг