Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хусусий корхоналар энг кўп бўлган топ-5 ҳудуд номи маълум қилинди

Хусусий корхоналар энг кўп бўлган топ-5 ҳудуд номи маълум қилинди

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 432 458 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 90 989 тани (21,0 фоиз) ташкил қилди.

Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Тошкент шаҳри – 12 886 та
Фарғона вилояти – 11 131 та
Қашқадарё вилояти – 9 509 та
 Наманган вилояти – 7 209 та
Сурхондарё вилояти – 7 188 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

- савдода – 35 093 та
- саноатда – 16 171 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 936 та
- қурилишда – 7 736 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 582 та

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг