Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим беморларнинг йўл харажатлари қоплаб берилади

Айрим беморларнинг йўл харажатлари қоплаб берилади

Фото: Xabar.uz

1 ноябрдан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг республика ихтисослаштирилган муассасаларига даволанишга келишлари учун транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.

2021 йил 27 майдаги «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлан мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг  «Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам бу марказ 2022 йил 1 январдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият кўрсатиши кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, мазкур қарорда 2021 йил 1 ноябрга қадар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда инвестиция дастурлари доирасида тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозланишини айтилган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг ҳудудлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг ташкилий-методик ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади.

Марказ фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиблар татбиқ этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг