Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2 млрд сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси аниқланди

2 млрд сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси аниқланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ва Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлими ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида Намангандан Тошкентга олиб кирилиши режалаштирилган ноқонуний дори воситалари муомаладан олинди. Дори-дармонларнинг бирламчи баҳоси 2 миллиард сўмга тенглиги ҳамда ушбу воситалар COVID-19 инфекция ва бошқа касалликларга қарши дорилар эканлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

28 октябрь куни 37 ёшли С.Х. ҳамда 34 ёшли А.Ў. бошқарувидаги Lacetti билан Намангандан Тошкент томон ҳаракатланади. Ҳаракат давомида автотранспорт воситалари «Чинор» ЙПХ масканида холислар иштирокида кўздан кечирилади. Кўздан кечириш вақтида автотранспорт воситаларининг юкхона ва салонида бирламчи тахминий нархи 2 миллиард сўмга тенг бўлган, бир неча турдаги дори воситалари ҳеч қандай ҳужжатсиз Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланди ва расмийлаштирилиб олинган.

Қўлга олинган шахслар билан олиб борилган суриштирув давомида, улар ушбу дори-воситаларини таниши – Наманган шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган С.А. Тошкент шаҳрига олиб бориб бериш учун буюртма сифатида олганликлари аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими томонидан қўшимча суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг