Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

5 январдан «Тошкент — Чимкент» йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади

5 январдан «Тошкент — Чимкент» йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади

Фото: «E-kyzylorda.gov.kz»

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови тикланмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигидаги манба хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 2018 йилнинг 5 январида техник (синов) рейс қўйилади. 8 январдан бошлаб автобусларнинг доимий қатнови жорий этилади. Автобуслар ҳар куни 6:00 дан 20:00 гача бир соат оралиқ билан қатнаши режалаштирилган. Қатнов «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Чимкент» (Қозоғистон) автовокзалларидан бошланиб, шу ерда тугайди.

Қатновга энг замонавий автобуслар қўйилади. Ушбу автобуслар назорат-ўтказиш пунктларида навбатсиз, яъни биринчи бўлиб текшириб ўтказилади, бу орқали уларнинг постларда узоқ туриб қолмаслиги таъминланади. Автобуслар Ўзбекистоннинг «Ғишткўприк» ва Қозоғистоннинг «Жибек жўли» пунктларидан ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг