Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Афросиёб» чипталари нархи яна оширилди

«Афросиёб» чипталари нархи яна оширилди

Фото: Xabar.uz

«Афросиёб» электропоездида чипта нархлари яна кўтарилди.

Айтилишича, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс -20 фоиз, бизнес класс -30 фоиз ва ВИП класс -40 фоиз вагонлари учун ошмоқда.

Тошкент — Бухоро

VIP 890 000 сўм
Бизнес 600 000 сўм
Эконом 403 000 сўм

Тошкент — Қарши

VIP 747 000 сўм
Бизнес 507 000 сўм
Эконом 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд

VIP 554 000 сўм
Бизнес 358 000 сўм
Эконом 244 000 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10-октабрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги «Афросиёб» электропоездларида йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди, дейилади расмий изоҳда.

Таъкидлаш керакки, аввал нархлар 2023 йил октябрида, сўнгра 2024 йил январида кўтарилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг