Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳри собиқ ҳокими видеомурожаат йўллади

Андижон шаҳри собиқ ҳокими видеомурожаат йўллади

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотлар юзасидан видеомурожаат қилди.

«Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда мен билан қандайдир мурожаатлар, мулоқотлар ҳақида гап кетаяпти. Бу албатта ёлғон, бўҳтон. Бу Андижон шаҳри, вилоят ва раҳбариятнинг обрўсига путур етказиш, деб ўйлайман. Буни қоралайман, лаънатлайман», – дейди собиқ ҳоким «Telegram» орқали эълон қилинган видеочиқишида.

Ўз мурожаатда собиқ ҳоким айнан қайси «ёлғон ва бўҳтон» ҳақида гап бораётганини аниқ очиқламаган. Шу сабаб кўпчилик бу ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларига боғлиқлигини тахмин қилмоқда.

Маълум бўлишича, ўша воқеалардан кейин тармоқларда гўёки Дилмурод Раҳматуллаев билан қилинган суҳбат матни тарқалган. Унда Андижондаги мактабларда ишловчи 25-35 ёшдаги «боши очиқ» аёллар рўйхати ҳақида ҳам гап борган ва бу масалада вилоят раҳбариятига нисбатан жиддий айбловлар баён қилинган. Андижон шаҳри собиқ ҳокими айнан ушбу мулоқотнинг бўҳтон эканини билдириш учун видеомурожаат йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан олинган эди.

Сессияда иштирок этган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шаҳар собиқ ҳокими ишига баҳо бериб, уни кўп марта огоҳлантирганини таъкидлаб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг