Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визаси нархи ошди

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визаси нархи ошди

Ўзбекистонда AҚШга виза учун маъмурий тўлов миқдори 17 июндан оширилади.

Бу ҳақда AҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ахборот хизмати хабар тарқатди. 

Унга кўра, виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгариши 2023 йил 30 май кунидан эмас, 2023 йил 17 июндан эътиборан кучга киради. Шунда AҚШ туристик виза тоифасига ҳамда петиция талаб этмайдиган ноиммиграцион виза турларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 160 AҚШ долларидан 185 AҚШ долларига кўтарилади.

Петиция асосида бўлган (Ҳ, Л, О, П, Қ ва Р) виза тоифаларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 190 AҚШ долларидан 205 AҚШ долларига кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг