Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси Авазбек Ғаниев вафот этди

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси Авазбек Ғаниев вафот этди

Фото: Муҳаммаджон Обидов

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Мадаминович Ғаниев 15 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов «Facebook»да хабар қолдирди.

Унинг ёзишича, Ғаниев қон босими кўтарилиши ва мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган.

Аввалроқ вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Фарғона вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Авазбек Ғаниевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарларни рад этган, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати эса унинг пневмония хасталиги ва юқумсиз бўлган бошқа ҳамроҳ касалликлар билан Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида даволанаётганини маълум қилганди.

Авазбек Мадаминович Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг отаси, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг